Тўғри ва сифатли овқатланиш — саломатлик гарови

20:51 28 Февраль 2025 Жамият
209 0

Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг халқаро экспертлари тўғри ва сифатли овқатланиш бўйича семинар ўтказди.

Мутахассислар халқаро тажрибага асосланган энг яхши амалиётларни таъкидлаб, ўқувчилар билан соғлом ва мувозанатли овқатланишни ташкил этиш, шунингдек, барқарор қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича замонавий ёндашувларни муҳокама қилишди.

Семинарнинг иккинчи қисмида ёш биологлар ва кимёгарлар иссиқхонада машғулот ўтказиб, уни баҳорги экинлар учун тайёрлади. Ўқувчилар тупроқни тўғри тайёрлаш, уруғ танлаш ва ўсимликларни парвариш қилиш бўйича амалий билимлар олишди.

Иброҳим НОРМУРОДОВ,

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабаси.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер