Тоғли ҳудудларга чиққанда нималарга амал қилиш керак?
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тоғли ҳудудларга дам олиш ёки спорт билан шуғулланиш мақсадида чиқишда хавфсизлик қоидаларига амал қилиш зарурлигини эслатди.
Маълум қилишича, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш чоғида бир қатор муҳим тавсияларга амал қилиш фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Хусусан, «Диққат! Қор кўчиши хавфи мавжуд» белгиси ўрнатилган ҳудудларга кирмаслик қатъий тавсия этилади.
Шунингдек, тоғли ҳудудга чиқишдан олдин бориладиган йўналиш ва манзил ҳақида яқинларга хабар бериш, ёлғиз ҳолда тоғли ҳудудларга чиқмаслик ва имкони борича тажрибали йўл бошловчи билан ҳаракатланиш кераклиги уқтирилмоқда.
Таъкидланишича, чанғи ва сноуборд хавфли спорт турлари қаторига киради. Шу сабабли учиш пайтида:
- махсус ҳимоя воситалари ва шлем (каска)дан фойдаланиш;
- ускуналарнинг соз ҳолда бўлиши;
- трассада ўрнатилган йўл белгиларга қатъий риоя қилиш;
- маст ҳолда трассага чиқмаслик;
- пастга тушиш йўналишида тўхтаб турмаслик;
- юқорига кўтарилиш йўналиши бўйлаб пастга тушмаслик лозим.
Бундан ташқари, йўлни тозаловчи махсус техника ишлаётган ҳудудларда учиш тақиқланади.
Йиқилиш ёки шикастланиш ҳолатида имкони борича тез трассани бўшатиш ёки атрофдагиларга белги бериш, инструктор ёки қутқарувчиларга зудлик билан хабар бериш талаб этилади. Бахтсиз ҳодиса содир бўлган тақдирда жабрланувчига ёрдам кўрсатиш ҳар бир чанғи ёки сноуборд учувчисининг бурчи ҳисобланади.
Тоғли ҳудудга илк бор чиққан шахсларга узоқ масофаларга чиқмаслик, олдиндан режа асосида ҳаракатланиш ва гуруҳ билан юриш тавсия этилади. Шунингдек, уяли алоқа воситаларини доимо ўзингиз билан олиб юриш муҳим.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги эслатишича, байрам кунлари мамлакатимиздаги барча тоғли дам олиш масканларида ФВВ ходимлари томонидан кучаю-кундуз навбатчилик ташкил этилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Ўзбекистонга нечта давлатдан туристлар келаётгани очиқланди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг