«Титанлар жанги»да «Энфилд» эгалари ғалаба қозонди

16:40 01 Сентябр 2025 Спорт
1013 0

Кеча, 31 август куни Англия премьер-лигасининг 3-тур баҳслари якунланди. Турнинг безагига айланиши кутилган баҳс Ливерпуль шаҳрида жойлашган «Энфилд» стадионида бўлиб ўтди. Унда бу йилги АПЛ чемпионлигига асосий даъвогар сифатида эътироф этилаётган «Ливерпуль» ва «Арсенал» жамоалари ўзаро тўқнаш келди.

Учрашув Арне Слот бошчилигидаги жамоанинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйинда киритилган ягона голга «Ливерпуль»нинг универсал футболчиси Доминик Собослаи муаллифлик қилди.

«Арсенал»да мазкур ўйин олдидан жиддий йўқотишлар бор эди. Ушбу ўйиннинг 4-дақиқаcида «тўпчилар»нинг яна бир асосий ҳимоячиси Уильям Салиба жароҳат олиб майдонни тарк этди. Бу йўқотиш ҳам «лондонликлар» ўйинига таъсир этмай қолмади. Шу тариқа Микель Артета ўзаро тўртинчи ўйинида ҳам Арне Слотни мағлуб эта олмади.

Энди «Ливерпуль» АПЛдаги навбатдаги ўйинини 14 сентябрь куни «Бернли» жамоаси майдонида ўтказади. «Арсенал» эса 1 сентябрь куни ўз майдонида «Ноттингем Форест»ни қабул қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?