Тимур Кападзе Индонезия термасига бош мураббий бўлиши мумкин
Ўзбекистонлик мутахассис Тимур Кападзе фаолиятини Индонезияда давом эттириши мумкин. Ижтимоий тармоқларда Кападзенинг Жакартага боргани билан боғлиқ расмлар тарқалди.

Олдинроқ Тимур Тоҳировичнинг ўзи журналистларнинг:
«Индонезия терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланишингиз мумкинми?» — қабилидаги саволига қуйидагича жавоб берганди:
«Индонезиядан қизиқишлар бўлаётгани рост. Мен айни вақтда ишсизман. Индонезия терма жамоасини бошқаришга тайёрман».

Маълумот учун, Индонезия терма жамоаси айни вақтда ФИФА рейтингининг 122-ўрини эгаллаб турибди. Жамоани шу вақтга қадар нидерландиялик мутахассис Патрик Клуйверт бошқариб келаётган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг