«Тилимизга бефарқ бўлманг!» Атамалар комиссияси 30 та хорижий сўз учун ўзбекча муқобил таклиф қилди
Иллюстратив фото
Хорижий атамаларни ўзбекча муқобилларига алмаштириш бўйича жамоатчилик юборган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Атамалар комиссиясининг ишчи кенгаши – Ўзбекистон Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти олимлари томонидан кўриб чиқилди. Улар ҳозирча 30 та атаманинг ўзбекча муқобилини таклиф этмоқда:
- Айсберг — Музтоғ
- Брусчатка — Йўлғишт
- Дискуссия — Баҳс, мунозара
- Зона — Ҳудуд
- Инструмент — Иш қуроли
- Интенсив — Жадал
- Камера — Бўлма
- Конструкция — Тузилма
- Координатор — Мувофиқлаштирувчи
- Коридор — Йўлак
- Лидер — Йўлбошчи, етакчи
- Маршрут — Йўналиш
- Прогресс, прогрессив — Илғор, ривожланиш
- Доставка — Етказиш
- Пробег — Юрим
- Сет (овқатлар сети бўйича) — Тўплам
- Оправа — Кўзойнак банди
- Полик — Тўшама
- Балансировка — Мувозанатлаштириш
- Внедорожник — Йўлтанламас
- Челенж — Чорлов
- Навигатор — Йўллагич
- Селфи — Ўзчеким
- Светофор — Йўлчироқ
- Эксплуатация — Фойдаланиш
- Акция — Ялпи ҳаракат
- Кулер — Сувлик
- Кешбек — Ҳадя-қайтим
- Повербанк — Кучлантиргич
- Карвинг — Мева безакчилиги
Таъкидланишича, бу якуний вариант эмас, ишчи орган тақдим этилаётган атамаларнинг миллий муқобиллари бўйича бошқа фикр ва мулоҳазаларни ҳам эшитишга тайёр.
«Тилимизга бефарқ бўлманг!» дейилади Ўзбекистон Фанлар академияси эълонида.
Ушбу ҳавола орқали ҳар ким ўз фикри ва вариантини билдириши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
- “Ўзбекистон – дунёга ҳали очилмаган илм хазинаси” — Халқаро автомобиль федерацияси Президенти
- Она тили ва адабиёт фанидан мустақил ўқиш учун тавсия этилган бадиий асарлар рўйхати эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг