«The Best» мукофотига номзодлар эълон қилинди
Кеча, 6 ноябрь куни ФИФА томонидан 2025 йилги «The Best FIFA Football Awards» мукофоти учун номзодлар рўйхати эълон қилинди. Бу ҳақда ФИФАнинг расмий сайти хабар берди.
Эркаклар орасида соврин учун 11 нафар футболчи номзод сифатида кўрсатилди. Улар — Килиан Мбаппе, Ҳарри Кейн, Жуд Беллингем, Ламин Ямаль, Коул Палмер, Муҳаммад Салоҳ, Педри, Рафинья, Ашраф Ҳакими, Нуну Мендеш ва Витинья.
ФИФА маълумотига кўра, номзодлар 2024 йил давомида кўрсатган ўйинлари, голлар сони, совринлар ва жамоасига қўшган ҳиссаси асосида танлаб олинган. Мутахассисларнинг фикрича, бу йилги асосий рақобат Ямаль ва Дембеле ўртасида кечади.
Шунингдек, «The Best» мукофотининг аёллар йўналишида ҳам кучли рақобат кутилмоқда. Айтана Бонмати, Алексия Путеляс, Лорен Жеймс, Мариона Калдентей, Клаудия Пина ва бошқа футболчилар йилнинг «энг яхшиси» номи учун баҳслашади.
Маълумот учун, «The Best FIFA Football Awards» мукофоти 2016 йилдан буён энг яхши футболчи, мураббий ва дарвозабонларга топширилади. Ғолиблар мураббийлар, жамоа сардорлари, журналистлар ва футбол мухлислари овозлари асосида аниқланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Ўзбекистонга нечта давлатдан туристлар келаётгани очиқланди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг