Телеграмда “гуруҳларга одам қўшиб бераман” дея фуқароларни чув тушириб келган фирибгар қўлга олинди
Фото: Иллюстратив фото
Тошкент шаҳрида яшовчи 23 ёшли Ё.Н. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 170.000 сўм пуллар сўм пуллар фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё туманида яшовчи 20 ёшли С.Р. содир этганлиги аниқланди.
Гумон қилинувчи сифатида тергов ҳаракатларига жалб этилган С.Р. Интернет фойдаланувчиларига “Телеграм” мессенжерида гуруҳларга обуначи қўшиб беришини ваъда қилиб, алдовларга ишонган фуқароларнинг пулларини ўзлаштириб келганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, С.Р.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “г” бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг