Телефон чақирувига Қуръон қироатини қўйса бўладими?
Ҳиндистон Ислом академияси — “Дор ул-улум Деобанд” телефонларга рингтон ва чақирув мусиқаси ўрнига Қуръон оятлари қўйиш мумкин эмас деган фатво чиқарди ва бу билан саудиялик уламоларнинг айни масаладаги фикрини қўллаб-қувватлади.
Бу ҳақда islamnews.ru сайти муфтий Ориф Козимийнинг “Times of India” нашри билан қилган суҳбатига таяниб хабар берди.
“Телефон ҳожатхонада жиринглаб қолиши мумкин. Бундай вазиятда Қуръон оятлари ёки азонни эшитиш Ислом қонунларига зиддир. Арабистонми, Ҳиндистонми ёки ер юзининг бошқа нуқтасими – Ислом ҳамма жойда бир. Шу сабабли Саудия Арабистонида чиқарилган фатво бу ерда ҳам муҳим, — дейди шайх Козимий. — Бундан ташқари, одамлар кўпинча телефонга жавоб бериш учун оятни ёки азонни ярмидан узиб қўядилар. Бу мумкин эмас, бу худди биров Қуръон тиловат қилаётган ёки азон айтаётганда, уни тўхтатиб қолиш билан тенг. Шунингдек, муқаддас Каломнинг нопок жойларда янграшига йўл қўйиб бўлмайди”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг