Текшириш тартибини бузганларга чора кўрилди
Иллюстратив фото
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонида Наманган вилоятидаги санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимлари томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текшириш ўтказишга асос бўлувчи ҳужжатларни расмийлаштиришда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши аҳволи таҳлил қилинди.
Айни жараёнда бўлимлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 июндаги “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори талабларига риоя этилмаган.
Хусусан, Уйчи туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бошлиғининг буйруғига асосан ушбу тумандаги “Аъзам Файз” (номи ўзгартирилган) хусусий корхонаси фаолиятида ўтказилган текшириш мазкур қарор талабларига зид равишда, буйруқ тегишли юридик хизмат кўрсатиш маркази билан келишмаган ҳамда юридик хулоса олинмаган ҳолда ўтказилган.
Ҳудди шу каби ҳолатлар Наманган вилоят СЭО ва ЖС туман (шаҳар) бўлимлари томонидан Уйчи туманида 62 та, Поп туманида 55 та, Давлатобод туманида 45 та, Наманган туманида 45 та, Янгиқўрғон туманида 44 та, Косонсой туманида 41 та, Чуст туманида 35 та, Норин туманида 35 та, Учқўрғон туманида 33 та, Тўрақўрғон туманида 28 та, Мингбулоқ туманида
15 та ва Наманган шаҳарда 4 та тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳақидаги буйруқларни расмийлаштиришда ҳам кузатилган.
Табиийки, тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқ ва манфаатларига зид ҳар бир тартиб бузилиши ўз баҳосини олади. Таҳлил натижаларига кўра, вакил томонидан киритилган тақдимнома асосида СЭО ва ЖС нинг Поп, Давлатобод, Наманган, Чуст, Норин, Учқўрғон, Тўрақўрғон, Мингбулок туманлари ва Наманган шаҳар бўлими бошликларига нисбатан интизомий жазо чораси тариқасида “Ҳайфсан” эълон қилинди.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ.
“Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг