“Техник тартибга солиш” миллий ахборот тизими ишга туширилади
“Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-91-сон, 28.02.2024 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2024 йил 1 октябрдан техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун қуйидагилар амалга оширилади:
— техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига номувофиқ маҳсулотни муомаладан чиқариш ёки маҳсулотнинг камида 60 фоизини чақириб олиш тўғрисидаги кўрсатмаларни бажармаганлик учун – юридик шахсларга реализация қилинган маҳсулот қийматининг 100 фоизи миқдорида молиявий жарима қўллаш;
— техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига номувофиқ маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш ҳолатлари тасдиқланганда, ушбу маҳсулотларга расмийлаштирилган мувофиқлик сертификатини Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан тўхтатиб туриш;
— сертификатлаштириш органининг қоидаларга риоя этмаганлиги (шу жумладан, маҳсулот барча мажбурий кўрсаткичларга мувофиқлиги баҳоланмаганлиги) натижасида сифатсиз маҳсулотлар реализация қилинганлиги ҳолатлари аниқлаганда, мазкур органнинг сертификатлаш фаолиятини Инспекция томонидан тўхтатиб туриш.
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида шаффофликни таъминлаш ва коррупциядан ҳоли тизимни яратиш мақсадида 2025 йил 1 январгача “Техник тартибга солиш” миллий ахборот тизими ишга туширилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг