“Tashkent Law Spring” I халқаро юридик форумига старт берилди
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Бугун пойтахтимизнинг “Ўзэкспомарказ” Миллий мажмуасида анчадан буён кутилаётган йирик тадбир — “Tashkent Law Spring” I халқаро юридик форуми ўз ишини бошлади.
Илк маротаба ўтказилаётган ушбу анжуман Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан қатор тегишли вазирлик ва идоралар, халқаро ҳамкорлар кўмагида ташкиллаштирилди.
Вазирлик маълумотларига кўра, форумда қатнашиш пуллик бўлишига қарамасдан, унда иштирок этишга қизиқиш жуда катта бўлган. Талаблардан келиб чиқиб, бугунги тадбирда умумий иштирокчилар сонини кўпи билан 800 киши бўлиши режалаштирилган бўлса-да, лекин амалда жами мингдан ортиқ киши қатнашмоқда.
Шулардан 244 нафари хориждаги юридик фирмалари раҳбарлари, ҳуқуқ ва халқаро муносабатлар бўйича таниқли экспертлардир.
“Ҳуқуқ — жадал модернизация даврида”. Бу форумнинг асосий мавзуси. Форумнинг биринчи куни “Халқаро арбитраж ва суд иши”, “Халқаро рейтинглар (индекслар)”, “Инвестициялар: замонавий чақириқлар ва имкониятлар”, “Давлат-хусусий шериклик: ташкил этиш ва ривожлантиришнинг глобал тажрибаси”, “Давлат режалаштируви ва маъмурий ислоҳот” ҳамда “Суд экспертизаси” каби мавзуларда муҳокама сессиялари ва давра суҳбатлари очиқ мулоқот тарзида ишчан руҳда ўтяпти.
Форумда давлат ва жамиятнинг жадал ўзгариш даврида ҳуқуқ қандай бўлиши керак? деган савол атрофида ўзаро фикр алмашилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг