«Тақиқланган рўйхат — 2022»да 5 та ўзгартириш ва 4 та қўшимча киритилди
Марказий Осиё бўйича Минтақавий антидопинг ташкилоти (RADO-CA)нинг навбатдаги онлайн йиғилиши бўлиб ўтди. Унда 2022 йил 1 январдан бошлаб «Тақиқланган рўйхат»га киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар муҳокама қилинди.
Тадбирни RADO-CA менежери Венера Абдула ва Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA)нинг Илмий-тадқиқотлар департаменти бошлиғи Чия Олбрайт олиб борди.
Мазкур йиғилишда Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги Бош директори Нодиржон Турсунов ва Антидопинг қоидабузарликлар ва ADAMS мониторинги бўлими бошлиғи Нигора Азаматовалар иштирок этишди.
2022 йил 1 январдан кучга кирадиган «Тақиқланган рўйхат»нинг янги таҳририда жами 5 ўзгартириш ва 4 қўшимчалар киритилган.
Хусусан, эндиликда спортчилар организмида аниқланган анаболиклар ташқи ва ички анаболикларга ажратилмаслиги, глюкокортикоидларни мусобақадан ташқари ҳамда мусобақа даврида истеъмол қилиш тартиби ўзгарди.
«Тақиқланган рўйхат-2022» ва унга шарҳлар Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги мутахассислари томонидан тез кунларда ўзбек тилида тайёрланиб спортчилар, мураббийлар ва спорт шифокорлари эътиборига ҳавола этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг