Танзила Норбоева Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко билан музокара ўтказди
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилаётган БРИКСнинг Х парламент форуми майдонида Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко билан музокара ўтказди.
Парламентлараро алоқаларни ривожлантириш истиқболлари ва минтақавий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Суҳбат аввалида икки давлат раҳбарларининг муносабатлари ўзига хос – дўстона, ўзаро ишончга асослангани, мамлакатлар ўртасидаги алоқалар ҳар томонлама стратегик шериклик характерига эга экани алоҳида қайд этилди.
Мулоқот чоғида иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликни амалий мазмун билан бойитиш юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Ўзбекистон ва Россия ўртасида эришилган келишувларни ва савдо-иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш, икки мамлакат ҳудудлари ўртасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйишга кўмаклашиш учун парламент дипломатияси механизмларидан фаол фойдаланиш зарурлигига урғу берилди.
Томонлар халқаро парламентлараро ташкилотлар, хусусан, МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси ва Парламентлараро иттифоқ доирасидаги ҳамкорликни фаол давом эттириш юзасидан якдил фикр билдирдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг