Танзила Норбоева Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа билан учрашди
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа билан учрашув ўтказди.
Суҳбат аввалида кейинги йилларда Ўзбекистон ва ушбу нуфузли халқаро тузилма ўртасидаги муносабатлар мутлақо янги босқичга кўтарилгани алоҳида қайд этилди.
Мулоқот чоғида икки томонлама алоқаларнинг бугунги ҳолати ҳамда уларни барча йўналишларда янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, томонлар таълим, фан, инновациялар, маданият ва иқлим ўзгариши масалаларида Ташкилотнинг доимий қўмиталари ҳамда ёрдамчи тузилмалари билан ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан фикр алмашдилар.
Ҳусайн Иброҳим Тоҳа «Хива – 2024 йилда Ислом дунёсининг туризм пойтахти» халқаро тадбирига тайёргарлик жараёнларини юқори баҳолаб, бу, ўз навбатида, Ислом олами, унинг маънавияти ва маданиятига улкан ҳисса қўшган Ўзбекистондан етишиб чиққан буюк олимларнинг илмий меросини янада кенг тарғиб этишга хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.
Учрашувда пойтахтимизда барпо этилаётган Ислом цивилизацияси маркази ва Ташкилотнинг Истанбулдаги Ислом тарихи, санъати ва маданияти тадқиқотлари маркази ўртасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйишга ҳамда бошқа йўналишларда алоқаларни мустаҳкамлашга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг