Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигига янги раҳбар тайинланди

12:05 10 Сентябр 2025 Жамият
84 0

Юлдашев Бахтиёр Гайраджонович Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Бахтиёр Юлдашев Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги «Янги Ўзбекистон» университетининг инновация ва тадқиқот ишлари бўйича проректори вазифасида ишлаб келаётган эди.

Маълумот учун, Бахтиёр Юлдашев 2016-2018 йилларда Молия вазирлиги Валюта активлари ва мажбуриятлари бош бошқармасида етакчи иқтисодчи, бош иқтисодчи, бўлим бошлиғи ўринбосари, 2018 йилда Ташқи ишлар вазирлиги Молия-иқтисод бошқармаси бош мутахассиси, 2020-2022 йилларда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Енгил саноатни ривожлантириш бошқармаси Экспорт шўбаси мудири, 2022 йилда Президент таълим муассасалари агентлиги Жамғарма маблағларини бошқариш бўлими бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

Шунингдек, Бахтиёр Юлдашев Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Дипломатик академиянинг халқаро иқтисодиёт йўналиши аспиранти ҳисобланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?