Талабаларга 2 600 дан ортиқ авиачипталар чегирма билан сотилди
2022 йил 8 январь ҳолатига кўра, авиакомпания 50% чегирмани ҳисобга олган ҳолда талабаларга 2 600 дан ортиқ авиачипталар сотувини амалга оширди.
Шунингдек, 7-8 январь кунлари авиакомпания фақатгина Uzbekistan Airways Sales филиалида 427 та имтиёзли чиптани қайта расмийлаштирди, ҳудудларда эса авиачипталарни қайта расмийлаштириш авиакомпания агентлари ва аэропорт кассаларида амалга оширилмоқда.
Маълумот учун, 10.01.2022 га қадар чегирма асосида харид қилинган авиачипталар 23 январгача мавжуд рейсларга бепул қайта бронь қилиб берилади.
Шунингдек, талабаларнинг республика ичида ҳаракатланишига бўлган талаби юқорилигини ҳисобга олган ҳолда, Uzbekistan Airways 2022 йил 20 — 23 январь кунлари Урганч, Нукус, Бухоро, Фарғона, Қарши, Термиз ва Андижондан Тошкентга қўшимча қатновларни йўлга қўяди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг