Таиланд ва Камбоджа вақтинчалик сулҳ тўғрисида келишиб олди
Таиланд ва Камбоджа ҳукуматлари ўт очишни вақтинча тўхтатиш шартларини келишиб олди. Ушбу сулҳ режими 27 декабрдан амалга кириши режалаштирилган. Бу ҳақда Thai PBS телеканали хабар берди.
Таиланд ҳукуматига яқин манбалар маълумотига кўра, дастлабки сулҳ 72 соат давом этади.
Хабарда таъкидланишича, сулҳ режимини узайтириш бўйича кейинги келишув Таиланд Миллий хавфсизлик кенгаши томонидан маъқулланиши лозим.
Эслатиб ўтамиз, Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги тўқнашувлар 8 декабрь куни яна авж олган эди. Кейинроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп томонлар ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ва октябрда имзоланган тинчлик келишувига риоя этишга келишиб олганини маълум қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг