Таиланд Амалий санъат департаменти делегацияси Ўзбекистонга келди
2023 йил 24 октябрь куни Таиланд Амалий санъат департаменти делегацияси Тошкентга етиб келди. Меҳмонлар И.Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Маданий мерос агентлиги раҳбарияти томонидан кутиб олинди.
Халқаро ҳамкорлар Ўзбекистон давлат тарих музейида мамлакатимиз тарихига оид бўлган экспонатлар билан танишишди.
Делегация аъзолари ташриф давомида Тошкент, Фарғона, Термиз, Шаҳрисабз, Самарқанд шаҳарларида бўлиб, тарихий ва давлат музейлари ҳамда муқаддас қадамжоларда бўлишади. 7 кунлик сафар чоғида меҳмонлар вилоятларда жойлашган қадим тарихдан сўз очувчи масканларга ташриф буюришади.
5 шаҳар бўйлаб сафарда делегация аъзоларига вилоят ҳокимлиги ҳамда Маданий мерос агентлиги ходимлари ҳамроҳлик қилишади. Меҳмонларнинг илк ташрифи Фарғона вилоятидан бошланди. Кун давомида шаҳарда жойлашган кулолчилик ва тарихий обидалар жойлашган масканларга ташриф буюришади.
Делегация аъзоларининг ташрифи давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг