Таэквондочи Никита Рафалович спортчи сифатидаги фаолиятини якунлади
Таэквондо бўйича 3 карра Олимпиада иштирокчиси Никита Рафалович спортчи сифатидаги фаолиятини якунлади. Бу ҳақда унинг ўзи Инстаграмда маълумот берди.
Маълум бўлишича, энди Рафалович мураббийлик фаолияти билан шуғулланади. «Мураббийликка ўтиш жараёнида спортчи сифатида фаолиятимни якунладим. Бу ерда менинг ютуқларимни кўришингиз мумкин», деган у ўз постида.
Маълумот учун, Никита Рафалович 1993 йилнинг 10 октябрида Тошкент шаҳрида туғилган.
2018 йилги Осиё ўйинлари чемпиони, Жаҳон чемпионатларида иккита кумуш ва битта бронза, Осиё чемпионатларида олтин, кумуш ва бронза, шунингдек бир қатор Гран-При ва Катта Дубулға турнирларида совриндорлар қаторидан ўрин олган. Уч маротаба Олимпиада ўйинларида иштирок этган.
Аввалроқ, Мануэль Нойер Германия миллий жамоасидаги фаолиятини якунлаганини маълум қилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Табиат ва цивилизация уйғунлашган шаҳар – Сюрихдан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг