Тадқиқотчи олимлар учун хушхабар: тадқиқотчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади

15:13 12 Февраль 2025 Ҳужжатлар
479 0

Ўзбекистонда таҳлилий ва тадқиқотчилик фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида Президентнинг 2025 йил 10 февралдаги ПҚ-48-сон қарори қабул қилинди. Ушбу қарор асосида Тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади. Жамғарма таҳлилий ва илмий тадқиқотларни амалга ошириш, ижтимоий сўровлар ўтказиш ҳамда жамоатчилик фикрини ўрганиш ишларини молиялаштиришни назарда тутади.

Жамғарма маблағлари Тикланиш ва тараққиёт жамғармасида алоҳида ҳисобрақамларда жамланади ва Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан белгиланган тартибда сарфланади. Маблағлар тадқиқотларни амалга ошириш, таҳлилий материаллар тайёрлаш ва тадқиқотлар учун грантлар ажратиш каби йўналишларга йўналтирилади. Шунингдек, жамғарма ижтимоий сўровлар ва жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича тадқиқотларни молиялаштириш вазифасини ҳам бажаради.

Жамғарманинг фаолияти устидан назорат Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан амалга оширилади. Кенгаш жамғарма маблағларини самарали ва мақсадли сарфлашни таъминлаш учун бир қатор ваколатларга эга бўлади. Хусусан, жамғарма маблағларини миллий ва хорижий валюталарда банк депозитларига жойлаштириш, халқаро грантлар ва беғараз техник кўмак воситаларини жалб қилиш мумкин бўлади. Шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларга тўлов асосида тадқиқотлар натижалари ва маълумотлар базаларидан фойдаланиш имконияти ҳам яратилади.

Тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг ташкил этилиши мамлакатда илмий-тадқиқот ишларини ривожлантиришга катта туртки беради. Жамғарма ёрдамида миллий ва халқаро даражадаги тадқиқотлар амалга оширилиши, таҳлилий маълумотларнинг сифатини ошириш ва жамоатчилик фикрини чуқурроқ ўрганиш имкони яратилади. Бу эса мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ҳам ўз ҳиссасини қўшади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер