“Тадбиркорлар билан бир кун” форуми ўтказилди

Наманган вилояти марказидаги “Маърифат маскани”да ўтказилган мазкур бизнес ва инвестиция анжуманида 300 нафардан зиёд ишбилармонлик доираси вакиллари қатнашди. Кун тартиби аввалида маскан фойесида маҳаллий тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмаси намойиш қилинди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” акциядорлик жамияти, Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган форумда мамлакатимиз иқтисодиётининг турли йўналишларида фаолият юритаётган етакчи мутахассислар тадбиркорлар ва ёшлар билан учрашиб, ўз билим ва тажрибаларини улашди.
— Бугунги кунимиз кутилганидан ҳам самарали ўтди, — дейди Тўрақўрғон туманидаги “Дилрабо СДА” кўп тармоқли савдо ва ишлаб чиқариш корхонаси раҳбари Маъсуда Содиқова. — Хусусан, “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ директори Аббосхон Маҳаматов, “Миллат умиди” университети ва мактаби асосчиси Умиджон Ишмуҳамедов, инвестиция бўйича халқаро эксперт Тамилла Курбанова ва бошқа бир қатор спикерлар билан очиқ мулоқот иштирокчиларга соҳадаги илғор тажриба ва янгиликларни билиб олиш, муваффақиятли бизнес юритиш борасидаги тушунчаларни мустаҳкамлаш имконини берди.
Форум иштирокчилари фаолиятга инвестицияларни жалб этиш, инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ва халқаро бозорга чиқиш масалалари юзасидан ўзаро тажриба алмашди.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Экрандаги қабоҳатнинг ҳаётдаги акси ёки енгил-елпи сериаллар жамиятга нима беряпти?
- Нью-Йорк манзаралари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг