Тадбиркор икки йилда уч марта қўзилайдиган қўйларни қай тариқа парвариш қилмоқда?

11:27 29 Январь 2026 Жамият
295 0

Рустам Самандаров Олот туманидаги Човдур маҳалласининг олд тадбиркорларидан. Қиш-қировли шу кунларда унинг чорва фермасидаги бинолардан бирида ям-яшил майсалар барқ уриб ўсяпти. Буни кўрган киши дафъатан ажабланиши мумкин. Аммо ҳайрон бўларли жойи йўқ. Ишбилармон махсус бинода донни намлатган ҳолда гидропоника усулида яшил озуқа етиштиришмоқда.

Ҳисоб-китобларга қараганда, бир килограмм буғдойдан етти килограмм «яшил озуқа» етиштириш мумкин. Атиги етти-саккиз кунни талаб қиладиган бу усул шарофати билан ўнлаб гектар экин майдонини, сувни тежаб қолиш имконияти юзага келяпти. Негаки, гидропоникада сув экиннинг илдиз қисмига берилса, кифоя. Қолаверса, бундай усулда етиштирилган озуқа жуда тўйимли. Унинг чорва молларида ҳазм бўлиш даражаси 90–95 фоизни ташкил этади.Бошқача айтганда, озуқа нишхўрдга чиқмайди.

Айтмоқчи, Р. Самандаровнинг фермасида «Арашан» зотига мансуб 100 бошдан зиёд қўй боқиляпти. Уларнинг биз кўриб одатланган қўйлардан фарқи шундаки, улар икки йил давомида уч бор қўзилайди. Шундай зотли уч ойлик қўзининг бозордаги баҳоси эса тўрт миллион сўмдан кам эмас.

Истам ИБРОҲИМОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?