Сурхондарёда яна бир янги лойиҳа
Шўрчи туманидаги «Ободон» маҳалласида кооперация усулида банан етиштириш лойиҳасига киришилди. Янги аграр лойиҳа 6 гектар майдонда амалга оширилади ва 100 тага яқин иш ўрни яратилади.
Қиймати 8,3 миллиард сўм бўлган лойиҳа доирасида замонавий иссиқхоналар ташкил этилиб, йил давомида уч марта ҳосил олиниши натижасида 550 тоннагача банан етиштириш кўзда тутилган. Бу эса нафақат маҳаллий бозорни ушбу тропик мева билан таъминлаш, балки экспортга ҳам йўналтириш имконини беради.
Таъкидлаш жоиз, шу каби инновацион ёндашувлар сурхондарёлик миришкорлар томонидан иқлим ва тупроқ шароитидан унумли фойдаланишда яна бир амалий намуна бўлиб хизмат қилади.
Фарҳод ЭСОНОВ
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг