Сурхондарёда қишлоқ хўжалиги фидойилари давлат мукофотлари билан тақдирланди
Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни арафасида соҳа тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ фидойи меҳнаткашлар юртимизда давлат мукофотлари билан тақдирланди. Президентимизнинг мазкур Фармони Сурхондарёда ҳам катта қувонч ва фахр туйғуси билан қабул қилинди.
Шу муносабат билан Вилоят ҳокимлигида тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида ўзининг тинмас меҳнати, фидойилиги ва масъулияти билан алоҳида ажралиб турган саккиз нафар сурхондарёлик фаолга юксак давлат мукофотлари топширилди. Улар соҳа ривожига қўшган ҳиссаси, қишлоқ меҳнатининг шарафини юксалтириб келаётгани билан юртдошларига намуна бўлиб хизмат қилди.

Маросимда вилоят раҳбари мукофотланувчиларни самимий муборакбод этиб, уларнинг меҳнати юрт тараққиётида муҳим ўрин тутишини таъкидлади. Шунингдек, келгусида ҳам юксак марраларга эришишларига ишонч билдирилди.
Тақдирланганлар орасида Шеробод туманидаги «Расулов Тожи» МЧЖ раҳбари, анорчилик йўналишида катта тажрибага эга Тожи Расулов ҳам бор.
— Жорий йил қишлоқ хўжалиги учун ҳақиқий муваффақиятларга бой йил бўлди, — дейди Тожи Расулов. — Миришкор деҳқонларимиз пахта, ғалла, шолида юқори ҳосил олдилар. Мева-сабзавот, дуккакли ва мойли экинлар бўйича ҳам барча кўрсаткичлар ўсди. Бизнинг хўжаликда йил давомида 1,5 минг тонна анор етиштирдик, 12 та доимий ва 250 та мавсумий иш ўрни яратдик. Анорларимиз хорижга экспорт қилинмоқда. Қиймати 1 миллион долларлик агрологистика маркази барпо этилаётгани эса яна бир муҳим қадам. Унда анорни қайта ишлаш ва қадоқлаш ишлари йўлга қўйилади. «Шуҳрат» медали билан тақдирланганимизни бутун жамоамиз меҳнатининг юксак баҳоси деб биламиз.

Тадбир иштирокчилари таъкидлаганидек, бу мукофотлар биргина инсоннинг эмас, балки бутун жамоа ва қишлоқ меҳнаткашларининг заҳматига берилган юксак эътирофдир.
Сурхондарё зиёлилари ва деҳқонлари ушбу эътиборни келгусида янада самарали меҳнат қилиш, янги технологияларни жорий этиш ва юрт ризқини кўпайтириш йўлида катта масъулият билан ишлашга чорлов сифатида қабул қилдилар.
Фарҳод ЭСОНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг