Сурхондарёда қайнонасини калтаклаган эркакка ҳукм ўқилди

01:09 04 Декабрь 2021 Жамият
1452 0

Сурхондарё вилоятида қайнонасини калтаклаган шахс 9 ойга қамалди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Маълумотларга кўра, Олтинсой туманида яшовчи фуқаро ўз уйида икки хотини билан яшаган. Турмуш ўртоқлари ўртасида келишмовчиликлар бўлган. Эркак яна биринчи хотини, онаси ва икки синглиси билан жанжаллашди. Ўзаро жанжал чоғида қайнонасига қасддан уриб, унинг танасига шикаст етказган.

Суд мажлисида у турмуш ўртоғи ва унинг оила аъзолари онасига нисбатан ҳақоратомуз сўзлар ишлатганини ва шунинг учун ҳам шундай қилганини айтди.

Шунингдек, у турмуш ўртоғи касал бўлгани учун унинг розилиги билан шариат асосида бошқа аёлга уйлангани, хотиннинг қариндошлари буни қабул қила олмай, жанжалга сабаб бўлганини ҳам айтиб ўтган.

Суд қарори билан судланувчи Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми (Қасддан баданга енгил шикаст етказиш)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан 9 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?