Сурхондарёда «Nexia» трактор билан тўқнашиб кетди
Сурхондарё вилоятининг Денов туманида «Nexia» русумли автомашинани трактор уриб юборди. Бу ҳақда вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, 31 октябр куни 26 ёшли «Nexia» ҳайдовчиси 23:45 атрофида туманнинг Қизилжар маҳалласи ҳудудидан ўтувчи йўлда тунда отаси, онаси, холаси ва вояга етмаган болалари билан ҳаракатланиб, белгиланган тезликдан ошиб кетган.
Натижада, автомобиль 21 ёшли ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган ҳайдовчи бошқараётган трактор прицепига бориб урилган.
Қайд этилишича, ЙТҲ оқибатида унинг ёнида ўтирган 26 ёшли фуқаронинг отаси олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган ва автомобилнинг орқа ўриндиғида бўлган яна икки йўловчи касалхонага ётқизилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг