Сурхондарёда эр хотини ва 5 ойлик фарзандини мажбурлаб, бир неча ой давомида молхонада сақлади (+видео)

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Узун туманида аёл ва унинг янги туғилган фарзандига нисбатан тазйиқ ва зўравонлик қилиб, бир неча ой давомида мажбуран молхонада сақлагани ҳақида хабарлар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси муносабат билдирди.
Унда айтилишича, шу йилнинг 26 август куни Сурхондарё вилояти Узун туманидаги маҳаллаларнинг бирида номаълум аёл киши антисанитария ҳолатида хонадон эгалари томонидан молхонада мажбурий ушлаб турилганлиги ҳақида Ички ишлар бошқармасига мурожаат келиб тушган.
Мазкур мурожаатга асосан маҳалла профилактика инспектори зудлик билан воқеа жойига етиб борган ҳамда хонадон эгаларини қаршилигига қарамасдан молхона эшигини бузиб кирган. Аниқланишича, хонадон эгаси 1981 йилда туғилган фуқаро Ш.А.нинг норасмий турмуш ўртоғи 1997 йилда туғилган фуқаро Х.Г. ва унинг 5 ойлик ўғил фарзандини оғир шароитда мажбурлаб сақлаб келаётгани маълум бўлган. Жабрланувчилар зудлик билан тиббиёт муассасасига жойлаштирилган.
Ҳолат ўрганилганда, хонадон эгаси фуқаро Ш.А., шу хонадонда яшовчи онаси ва яқин қариндошлари билан олдиндан тил бириктириб, норасмий турмуш ўртоғи фуқаро Х.Г.ни руҳий ҳолатидаги ўзгаришлари борлигидан (тилида нуқсони борлиги, фикрларини тўлиқ баён қилишга қийналиши) фойдаланиб бир неча ой давомида унга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ишлатиб, мажбурлаб, хонадон ичидаги молхонада яширин равишда сақлаб келишганлиги фош қилинган.
Ҳозирда жабрланувчи Х.Г. Узун тумани тиббиёт бирлашмаси жарроҳлик бўлимига, фарзанди эса туғруқ бўлимига даволаниш учун жойлаштирилиб, уларнинг соғлиғи билан боғлиқ вазият вилоят ижтимоий ҳимоя бошқармаси масъуллари томонидан алоҳида назоратга олинган.
Ушбу ҳолат юзасидан, Узун тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 126 прим 1-моддаси 7-қисми «а», «е» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар Ш.А. ва унинг ишга алоқадор бўлган уч нафар яқин қариндошлари процессуал тартибда қамоққа олинган.
Жиноят иши Сурхондарё вилояти ИИБ томонидан қатъий назоратга олинган бўлиб, иш юзасидан барча тегишли суд-тиббиёт экспертизалари тайинланиб, тергов-процессуал ҳаракатлар олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг