Сурхондарёда «Damas» 3 кишини уриб кетди

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида «Damas» русумли автомашина пиёдалар йўлагидан ўтаётган 3 кишини уриб кетди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумот берди.
Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 22 сентябрь куни соат 14:00 да Шўрчи тумани Наврўз маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4К 592 автомобиль йўлининг 2-километрида содир бўлган.
Ўша куни 27 ёшли ҳайдовчи «Damas» автомашинасини бошқариб кетаётганида руль бошқарув қурилмасида носозлик юзага келган. Оқибатда машина йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетган ва тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойида турган 3 нафар пиёдани уриб юборган.
Пиёдалар ушбу ЙТҲ туфайли олган тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига етказилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Шўрчи тумани ИИБ томонидан йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида олган тан жароҳатининг оғирлик даражасини, ҳамда транспорт воситасининг техник ҳолатини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий ва техник экспертиза тайинланиб, терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг