Сурхондарёда «Cobalt» зовурга тушиб кетди (+видео)
Сурхондарёда ФВВ қутқарувчилари зовурга тушиб кетган автомобилни чиқариб олди. Бу ҳақида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Унда айтилишича, шу йилнинг 26 октябрь куни соат 02:47 да М-41 автомобиль йўлининг Денов тумани «Лочин» МФЙ ҳудудидан ўтган қисмида йўлнинг ўнг томонидаги зовурга «Cobalt» русумли автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида тушиб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан ёрдам зарурлиги тўғрисида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига мурожаат келиб тушган. Ушбу хабарга асосан ФВВ қутқарувчилари айтилган манзилга етиб бориб, махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомашина чиқариб олинган.
Маълум бўлишича, ҳайдовчи ҳодиса содир бўлиши биланоқ хавфсиз ҳудудга чиқиб олган. Тан-жароҳати олганлар аниқланмаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг