Сурхондарёда 3 минг гектарлик йирик агроиндустриал лойиҳа бошланди

11:37 09 Декабрь 2025 Жамият
196 0

Сурхондарёда 3 минг гектар майдонни қамраб олган, 96 миллион долларлик инвестиция ва 300 та янги иш ўрнини ўз ичига олган йирик агро-индустриал лойиҳага расман старт берилди. Ушбу лойиҳа вилоят қишлоқ хўжалиги ва ишлаб чиқариш соҳасини янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда.

Жорий йил октябрь ойида Сурхондарё вилояти ҳокими ва Хитой Халқ Республикасининг «Anhui Wende Holding Group» компанияси бошқарув кенгаши раиси Ян Сюмей ўртасида ўтказилган музокаралар амалий натижа берди. Келишувлар асосида Термиз туманида «Huamian Taifeng Termiz» масъулияти чекланган жамияти ташкил этилди ва 3 минг гектар майдонда замонавий томчилатиб суғориш технологияси асосида пахта етиштириш ҳамда уни саноат занжири бўйлаб тўлиқ қайта ишлаш лойиҳасига бошланғич берилди.

Лойиҳа нафақат ҳудудда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини модернизация қилиш, балки маҳаллий аҳоли учун янги иш ўринлари ва барқарор даромад манбаини яратиши билан ҳам аҳамиятлидир.

Қиймати 96 миллион доллар бўлган ушбу ташаббус доирасида 300 та доимий иш ўрни яратилиши, йиллик экспорт ҳажми эса 12 миллион долларга етиши режалаштирилган. Термизнинг олис Гулбаҳор маҳалласида амалга оширилаётган лойиҳа учун ишчи кучининг асосий қисми маҳаллий аҳолидан шакллантирилади.

Фарҳод ЭСОНОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер