Сурхондарё вилоятида Ёшлар парламенти аъзоларининг талабалар билан очиқ мулоқоти ўтказилди

10:00 30 Январь 2026 Сиёсат
346 0

Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоларининг Термиз давлат университети талабалари билан очиқ мулоқоти ўтказилди.

Учрашувда «Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили» доирасида 2026 йилда амалга оширилиши кўзда тутилган устувор ислоҳотлар, шунингдек, «Ўзбекистон – 2030» стратегияси асосида ишлаб чиқилаётган Давлат дастури лойиҳаси ҳақида атрофлича фикр юритилди.

Ёшлар парламентининг фаолияти, ёшларга оид давлат сиёсатининг устувор йўналишлари ҳамда қонунчиликдаги сўнгги янгиликлар юзасидан фикр алмашилди.

Мулоқот давомида талабалар ўқув амалиётини турли давлат ва нодавлат ташкилотларида ташкил этиш, вилоятнинг чекка ҳудудларида чет тиллари ва сунъий интеллект йўналишида ўқув марказлари очиш, киберхавфсизликни мустаҳкамлаш ҳамда ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича қатор таклифларини илгари сурди.

Учрашув якунида талабалар учун алоҳида мулоқот платформасини ташкил этиш ҳамда келгусида Ёшлар парламенти билан тизимли ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?