Сурхондарё ва Фарғонада мансабдорлар пора билан қўлга тушди

09:40 21 Август 2025 Жамият
149 0

Сурхондарёда энергетика соҳасининг мансабдор ходимига, Фарғонада эса Халқ қабулхонасининг масъул ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақида «Хавфсизлик» Telegram-канали хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳудудий электр тармоқлари» АЖ «Энергосавдо» филиалининг Сурхондарё вилояти Олтинсой туман бўлими бошлиғи туман Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси бош мутахассиси билан ўзаро тил бириктириб, пахта етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликнинг электр энергиясидан қарздорлиги бўлсада, уни умумий фойдаланишда бўлган электр тармоғига қайта улаб бериш ва ўзида сақлаб келаётган фермер хўжаликка тегишли электрон ҳисоблагични қайтариб бериш эвазига 5 миллион сўм талаб қилган .

Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда улар сўралган пул маблағини олган вақтларида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Шунингдек, Фарғона вилоятида кузатилган ҳолатда эса Ўзбекистон тумани Халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси 1965 йилда туғилган фуқаронинг кредит қарздорлиги бўйича туман Мажбурий ижро бўлимида унга нисбатан юритилган ижро ҳужжатини танишлари орқали йўқ қилиб бериш эвазига 5 миллион сўм олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер