Сурхондарё мева-сабзавотлари Қозоғистонга экспорт қилинмоқда

14:12 22 Октябр 2021 Жамият
702 0

Жорий йил сентябрь ойида  Қозоғистоннинг “TL NIKA Кеден” корхонаси вакиллари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти бўйича ўзаро келишувга эришилган эди.

Хусусан, Денов туманидаги “Passion Work” ҳамда  Шеробод туманидаги “Sherobod Anor Impex” МЧЖ томонидан “TL NIKA Кеден” корхонаси билан 50 млн. долларга тенг мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти бўйича шартномалар имзоланган.

Шунга биноан октябрь ойининг ўзида 10 млн. долларлик 22 минг тоннадан зиёд узум, анор, хурмо, лимон, помидор ва кўкатлар Қозоғистон Республикаси бозорига чиқарилди.

Йил якунига қадар шартномада кўрсатилган 50 млн.долларга тенг маҳсулотлар экспорти амалга оширилади.

И. РАҲМАТОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?