Сунъий интеллект юзингизга қараб касалликларингизни айтиб бериши мумкин
Фото: Иллустратив
Тадқиқотчилар юз ҳароратини хариталаш орқали диабет ва юқори қон босими каби сурункали касалликларни аниқлаш имконини берувчи технология яратишди.
Ушбу сунъий интеллект (СИ) юзнинг турли минтақаларида ҳарорат фарқларини аниқлаш учун термал камералардан фойдаланади. Бу ҳақда «Cell Metabolism» журналида чоп этилган мақолада батафсил баён қилинган.
Илмий изланиш шуни кўрсатадики, совуқроқ бурун ва иссиқ ёноқлар қон босимининг ошишини кўрсатади. Тадқиқотчилар 21 ёшдан 88 ёшгача бўлган 2 минг 800 нафар хитойлик иштирокчининг юз ҳароратини таҳлил қилишиб, ана шундай хулосага келишди. Бу жараёнда мутахассислар инсоннинг термал ёшини башорат қилиш учун СИ моделларини синаб кўришди. Аниқланишича, ёш ўтиши билан бурун соҳасидаги ҳарорати пасайиб, кўз соҳасининг ҳарорати кўтарилиб боради. Қандли диабет ва жигар билан боғлиқ метаболик касалликларга чалинган одамлар тезроқ термал қариши ва кўз атрофидаги ҳарорат юқорилашгани маълум бўлган.
«Кўтарилган қон босими ёноқ ҳароратининг ошиши билан боғлиқ», дейилади мақолада. Бу ҳарорат ўзгаришлари яллиғланиш билан боғлиқ ҳужайра фаоллигининг кучайиши орқали содир бўлиши мумкин.
Тадқиқот шунингдек, жисмоний фаолликнинг термал ёшга таъсирини ўрганди. Маълум бўлдики, икки ҳафта давомида ҳар куни арқондан машқ қилган иштирокчилар термал ёшини беш йилгача қисқартиришга эришганлар.
Мутахассислар касалликнинг эрта ташхиси учун клиник шароитларда термал юз тасвирини қўллашни фойдали бўлишига умид қилмоқдалар. Энди тадқиқотчилар ушбу технология уйқу бузилиши ёки юрак-қон томир муаммолари каби бошқа жиҳатларни башорат қила оладими ёки йўқлигини текширишни режалаштиряпти.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг