Солиқ қўмитаси тадбиркорлардан катта миқдорда пул ечиб олди
Ижтимоий тармоқларда Солиқ қўмитаси тадбиркорлардан асоссиз равишда катта миқдорда маблағлар ечиб олгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Мурожаатчилар бу сумма 6 триллион сўмга яқин эканини айтмоқда.
Хусусан, журналист Муҳрим Аъзамхўжаев Telegram каналида эълон қилган постда мурожаатчининг ҳисобидан қарийб 200 миллион сўм ечиб олингани келтирилган.
«Биздан 200 миллион атрофида ноқонуний пул ечиб олишди, ўзим аудиторман, ҳамма ташкилотларда шу аҳвол», деб ёзган тадбиркорлардан бири.
Давлат солиқ қўмитаси мазкур ҳолат юзасидан расмий баёнот билан чиқиб, унда электрон солиқ хизматлари (my3.soliq.uz) тизимида техник носозлик кузатилаётганини маълум қилди.
Баёнотда келтирилишича, мазкур носозлик сабабли солиштирма далолатнома бўйича вақтинча нотўғри маълумотлар (солиқ қарздорлиги пайдо бўлиши, маблағ ечиб олиниши ва ҳоказо) акс этиши мумкин.
«Вазият назоратга олинган. Ҳозирда мутахассислар мазкур муаммони бартараф этиш устида ишламоқда. Носозликлар бартараф этилгач, барча маълумотлар тикланади, нотўғри ечилган маблағлар қайтарилади.
Тушунганингиз учун раҳмат!» дейилади қўмита расмий муносабатида.
Қўшимча қилинишича, пулни қайтариш учун ёзма мурожаат тақдим этиш талаб этилмайди — маблағлар автоматик тарзда қайтарилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг