Солиқ кешбекдан октябрь ойида фойдаланиш 102 миллионга яқинлашди (+фото)
Солиқ мобил иловаси фойдаланувчилар сони ойдан-ойга ортиб бормоқда. 2024 йил 1 ноябр ҳолатига иловада рўйхатдан ўтганлар сони 8,6 миллиондан ошган.
Октябрь ойида эса хизматлардан фойдаланиш ҳолатлари 102 миллион мартага яқинлашди. Бу ҳақда «Фискал таҳлиллар» портали хабар берди.
Қайд этилишича, илова фойдаланувчилари орасида 4,7 миллион киши фаол бўлиб, 3,2 миллиони шахсини тасдиқлаш жараёнидан ўтган.

Илованинг хизматлари орасида кешбек олиш ва e-ijara энг кўп ишлатилган хизматлар қаторидан жой олган. Октябрь ойида кешбек функсияси 101 миллион 148 минг 909 мартадан ортиқ фойдаланилган.
Бундан ташқари, илова орқали солиқ қарзи тўғрисида маълумот олиш ва ижара шартномаларини ҳисобга олиш каби фойдали хизматлар ҳам мавжуд.
Кешбек функсияси ҳамон энг машҳур хусусият бўлиб, кўп сонли фойдаланувчилар томонидан мунтазам фойдаланилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг