Солиқ инспекцияси ходими 2 синф ўқувчиларидан нимани хоҳлайди (видео)?

Фото: Videodan kadr
Қашқадарё вилояти Нишон туманидаги 14-мактабда Солиқ инспекцияси ходими 2 синф ўқувчиларидан солиқларни тўлаб қўйишни талаб қилгани ҳақида видео тарқалди. Видеодан англашиладики, ходим болаларга тарқатма бериб, буни ота-оналарига олиб боришларини айтган.
«Янги ўқув йили билан ҳаммангизни табриклайман, ўқишингизга омад. Биз Нишон туман солиқ инспекциясидан келяпмиз. Сизларга эслатма бу. Ҳаммангиз ота-онангизга олиб борасиз. Яшаб турган жойингизнинг мол мулк ва ер солиқларини солиқ инспекциясига бориб, ёки телефонда солиқ иловасидан тўлашлари керак. Шуни илтимос қиласизлар. Уй кимнинг номида бўлса, бориб, ҳисоблаб тўлайди», дейди ходим.
Бундан ташқари, инспекция ходими қонунчиликдан ҳам мисол келтириб, тегишли ҳуқуқий асосни ўқиб берган.
Бу ташаббус кимдан чиққани ҳозирча номаълум. Шунга қарамасдан, синф хонасида мактаб маъмурларидан ҳам борлиги кўрилмоқда.
Воқеа дарс вақтида бўлган ёки йўқлиги ҳам ҳозирча маълум эмас. Агарда бу воқеа дарс вақтида бўлса, солиқ ходимининг ўзи тартибни бузган бўлади. Солиқларни вақтида тўлаш, ҳар бир фуқаронинг бурчи. Бу мамлакатимиз қонунчилигида ҳам белгилаб қўйилган.
Аввал ҳам шундай воқеалар кузатилган эди. Масалан, ички ишлар ходимлари болалар боғчасидаги йиғилишда «оқ-қорани ажратиб олиш кераклиги» ҳақида маъруза қилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг