Смартфонлар саратон касаллигини келтириб чиқаради
Фото: google.com
Қалқонсимон без саратонига мойил бўлган одамларда смартфонлардан нурланиш касалликнинг ривожланишини тезлаштириши мумкин, деб хабар беради “Medical Xpress”.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу соҳадаги кейинги тадқиқотлар касаллик ташхисини яхшилашга ёрдам беради.
АҚШнинг Йель университети мутахассислари 900 нафарга яқин беморни текшириб кўришди. Тадқиқот жараёни эса генетик сезгирлиги юқори одамларда смартфонлардан нурланиш саратон хавфини 2 баравар ошириши аниқланди.
Таъкидланишича, бундай қўшма тадқиқот биринчи марта ўтказилган. Олимларнинг фикрига кўра, ушбу йўналишдаги кейинги ишлар хавф ўчоғини аниқлашга ёрдам беради, хусусан, улар қалқонсимон без саратони ривожланиши эҳтимоли юқори бўлган беморларни ўз ичига олади.
“Кейинчалик эса касаллик ҳақида ривожланишнинг дастлабки босқичида маълумот беради”, дейди олимлар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг