Сирдарёда “Ёш китобхон оила” танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

Гулистон шаҳрида “Ёш китобхон оила” танловининг Сирдарё вилояти босқичи ўтказилди. Ушбу танловда 2024 йилда 1986 та ёш оила қатнашган бўлса, жорий йилда унда иштирок этиш учун онлайн платформа орқали 2519 та ёш оила рўйхатдан ўтди.
— “Ёш китобхон оила” танлови ёш оилаларда китобхонлик маданиятини юксалтириш, ҳар бир оила аъзосини китоб мутолаасига кенг жалб этиш, улар ўртасида ўзаро меҳр-оқибат, одоб-ахлоқ фазилатларини ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда, — дейди Сирдарё вилояти Ёшлар ишлари бошқармаси ёшлар маънавиятини юксалтириш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича бош мутахассиси Дониёр Ахрорқулов. — Танлов иккита шартдан иборат бўлиб, бу синовлар мутолаа натижасида тўпланган билим ва дунёқараш даражасини аниқлаб беради. Айтиш лозимки, бу йилги танловда ғолиблик учун рақобат жуда кучли бўлди. Бу албатта, ёш оилалар ўртасида китобхонлик тобора ривожланиб бораётганидан далолат.
Якуний натижаларга кўра, Сайхунобод туманида яшовчи Зариповлар оиласи биринчи ўрин соҳиби бўлди ва танловнинг республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Солижоновлар оиласи (Гулистон тумани) иккинчи, Мирсиддиқовлар оиласи (Ховос тумани) учинчи ўринни эгаллади.
Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг