Сирдарёда сайёҳлар оқими кўпаймоқда
Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ/«Халқ сўзи». Ўтган йилда Сирдарё вилоятига 113 минг 800 нафар сайёҳ келди. Бу 2023 йилга нисбатан қарийб 2 баравар кўп. Ушбу ўсиш сўнгги йилларда вилоятда туризм имкониятларидан самарали фойдаланилаётганидан далолат беради.

Сирдарё соҳилида хорижий ва маҳаллий туристларга хизмат кўрсатувчи масканлар фаолияти йўлга қўйилмоқда. Сирдарё туманидаги дарё соҳилида қад ростлаган дам олиш маскани бир вақтнинг ўзида 100 дан ортиқ сайёҳга хизмат кўрсатади. Бу ерда Сирдарё оқимига уйғун равишда сокинлик ва хотиржамлик муҳити яратилган.

Шунингдек, вилоятда тиббиёт туризми ҳам жадал ривожланиб бормоқда. Юқори тиббиёт технологиялари асосидаги ноёб жарроҳлик ва бошқа замонавий муолажалар ўзлаштирилиб, кенг қўлланилаётгани ҳамда соҳанинг тиббий техник имкониятлари тобора кенгайиб бораётганлиги туфайли Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон давлатларидан даволанишга келаётганлар йил сайин кўпаймоқда.

— Бугунги кунда Сирдарё вилоятида 13 та меҳмонхона, 22 та оилавий меҳмон уйи, 24 та хостел фаолият кўрсатмоқда, — дейди вилоят Туризм бош бошқармаси бошлиғи Шоҳруҳ Исоқулов. — Бундан ташқари, маҳаллий ҳамда хорижий туристларга хизмат кўрсатувчи 29 та туроператор ва турагентларнинг фаолияти йўлга қўйилган. Жорий йилда уларнинг сонини янада кўпайтириш режа қилинган. Туризмни ривожлантириш имкониятларимиз кўп. Жумладан, бунда вилоят ҳудуди республика ва халқаро аҳамиятдаги автомобиль ҳамда темир йўллар чорраҳасида жойлашганлиги ҳам муҳим омил ҳисобланади. Шу боис йўл бўйи инфратузилмасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратяпмиз. Хусусан, халқаро автойўллар бўйида қурилаётган умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш шохобчалари сайёҳларга миллий таомларимизни тақдим этиш баробарида ҳудуднинг бренди бўлган маҳсулотларни таништириш ва савдосини йўлга қўйиш учун ҳам шароит яратади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг