Сирдарёда психотроп ва гиёҳвандлик моддалар савдоси тўхтатиб қолинди

17:51 19 Декабрь 2025 Жамият
303 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро А.Х. Сирдарё тумани, «Туркистон» МФЙ ҳудудидаги хонадонида кучли таъсир қилувчи ва гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланган.

Шундан сўнг, таркибида прегабалин психотроп моддалари мавжуд бўлган 189,3 грамм кукун ва 217 грамм «Марихуана» гиёҳвандлик моддаси ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер