Сирдарёда пиёдалар ўтиш йўлакларига “қуёшли” чироқлар ўрнатилмоқда
Сирдарё вилояти ҳудудидан халқаро аҳамиятга эга бир неча автомобиль йўллари ўтади. Шунга мос равишда пиёдалар учун йўлаклар ҳам кўп. Ушбу йўллардаги қатнов эса тунда жуда тиғиз. Бунда, яъни ҳаракат иштирокчилари хавфсизлигини таъминлашда пиёдалар ўтиш жойларининг чароғон бўлиши муҳим аҳамиятга эга.
Шу кунларда айни мақсадда Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан вилоят ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятдаги “М-34”, “М-39” ҳамда “А-373” автомобиль йўлларидаги пиёдалар ўтиш жойларига чироқлар ўрнатилмоқда. Эътиборлиси, улар қуёш панелидан қувват олади ва бу нур манбаи электр тармоқларидан йироқдаги пиёдалар ўтиш йўлакларини ҳам ёритиш имконини бермоқда.

Таъкидлаш лозимки, вилоятда кўзи ожиз пиёдаларнинг ўтиш жойларида хавфсиз ҳаракатланиши учун овозли светофорлар ҳам ўрнатилди. Шунингдек, вилоят ЙҲХБ ходимлари томонидан вилоят мактабгача таълим ташкилотларида "Хавфсиз ҳаёт" номли келажак соати дарс машғулотлари ўтказилмоқда. Қолаверса, 245 та умумтаълим мактабда “Йўл ҳаракати қоидалари“ синф хонаси ташкил этилган.
Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг