Сирдарёда Ўзбекистон-Қозоғистон ёшларининг «Дўстлик кўприги» форуми бошланди
Фото: Халқ сўзи
Гулистон шаҳрида Қозоғистон Республикаси Туркистон вилояти ва Ўзбекистон Республикаси Сирдарё вилояти ёшларининг «Дўстлик кўприги» форуми бошланди.
Дастлаб Тошкент шаҳридаги «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гуллар қўйди ҳамда Темурийлар тарихи музейида бўлган қардош давлат ёшлари Гулистон шаҳрида зўр шодиёналик билан кутиб олинди. Сўнгра улуғ бобомиз Алишер Навоий ҳайкали пойига гуллар қўйилиб, буюк шоиримизга эҳтиром кўрсатилди.
Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев билан учрашувда Туркистон ва Сирдарё вилоятлари ёшларининг ўзаро дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ҳақида сўз борди.
— «Дўстлик кўприги» форуми дастури доирасида қатор амалий келишувларга ҳам эришамиз, — дейди делегация раҳбари, Туркистон вилояти Ёшлар ресурс маркази директори Ерасил Толебаев.
Вилоят мусиқали драма театрида ўзбек-қозоқ санъати намуналаридан тузилган концерт намойиш этилди.
Форум эртага ҳам давом этади.
Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- ICCI 2026: Янги Ўзбекистоннинг қурилиш салоҳияти – ғоялардан кенг кўламли ечимларгача
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг