Сирдарёда мақомчилар кўрик-танлови ўтказилди
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилоят кенгаши ва Ўзбек миллий мақом санъати маркази вилоят ҳудудий бўлими ҳамкорлигида Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан “Миллий қўшиқлар қалбимизда” деб номланган мақомчилар кўрик-танлови ўтказилди.
Унда 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган 35 нафар ижрочи қатнашди. Мусиқий беллашувда профессионаллар билан бирга ҳаваскорлар ҳам ўз истеъдодларини синовдан ўтказди. Яъни ансамбллар, профессионал хонандалар ҳамда ҳаваскорларнинг ижролари алоҳида-алоҳида баҳоланди ва мазкур тоифалар бўйича ғолиблар аниқланди.
— Юртимизда мақом санъатига бўлган юксак эътиборнинг самараси ушбу танловда ҳам ўз ифодасини топди, — дейди Ўзбек миллий мақом санъати марказининг Сирдарё вилояти ҳудудий бўлими ансамбли директори Шуҳрат Бекмуродов. — Бунга биргина мазкур кўрик-танловда қатнашиш истагини билдирганлар йил сайин кўпайиб бораётгани далолатдир. Юртдошларимизнинг миллийлигимиз устунларидан бўлмиш ушбу ноёб санъатга меҳр-муҳаббати жуда юқори. Бунга масалан, айни танлов 6-7 соат давом этган бўлса-да, концерт зали якунгача тингловчилар билан лиқ тўла бўлганини мисол келтириш ҳам кифоя. Қолаверса, мақом ансамблимиз турли ҳудудларда, меҳнат жамоаларида концерт бергач, ўша жойлардан қайта-қайта таклифлар бўлиши ҳам халқимизнинг мақом санъатига қанчалар ошуфта эканини англатади.
Эътиборлиси, танловда ғолиблар қаторида ушбу санъат беллашувининг барча иштирокчилари ҳам рағбатлантирилди. Улар учун касаба уюшмалари вилоят кенгаши томонидан тарихий шаҳарларга саёҳат уюштириладиган бўлди.
Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг