Сирдарёда мамлакатда биринчи марта қишлоқ хўжалиги техникалари рақамлаштирилмоқда
Архив сурат
Аҳмадали Шерназаров/“Халқ сўзи”. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Ўзагроинспекция” ҳамда Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида жорий йилда республикада биринчи марта эксперимент тариқасида Сайхунобод туманидаги қишлоқ хўжалиги техникаларини рақамлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Рақамлаштириш қишлоқ хўжалиги техникаларининг реал вақт режимидаги техник ҳолатини кузатиб бориш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга, шунингдек, ёқилғи сарфини камайтириш ҳамда техника воситалари ёрдамида бажариладиган агротехник тадбирлар сифатини ошириш, пировардида юқори ҳосилдорликка эришиш билан бирга маҳсулот таннархини камайтиришга хизмат қилади.
Бугунги кунгача тумандаги “Polytex Sirdaryo” пахта-тўқимачилик кластерининг жами 103 дона қишлоқ хўжалиги техникаларига GPRS-навигатор мосламалари ўрнатилди. Ушбу кластер ва “Ўзагроинспекция” мутахассислари томонидан тумандаги қишлоқ хўжалиги техникалари мавжуд бўлган фермер хўжаликлари масъулларини рақамлаштиришнинг афзалликлари, имкониятлари бўйича янада яқинроқ таништириш мақсадида семинар-тренинглар ташкил этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
- “Ўзбекистон – дунёга ҳали очилмаган илм хазинаси” — Халқаро автомобиль федерацияси Президенти
- Она тили ва адабиёт фанидан мустақил ўқиш учун тавсия этилган бадиий асарлар рўйхати эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг