Сирдарёда Халқаро тасвирий ва амалий санъат фестивали доирасида тадбирлар ўтказилмоқда
Фото: "Халқ сўзи"
Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ/“Халқ сўзи”. Маълумки, ҳар йили 15 апрелдан 19 апрель кунлари мамлакатимизда анъанавий тарзда Халқаро тасвирий ва амалий санъат фестивали ўтказиб келинади. Бугун Ўзбекистон Бадиий Академияси тасарруфидаги Сирдарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида ана шу нуфузли анжуманнинг очилишига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Таъкидландики, мамлакатимизда тасвирий ва амалий санъат бўйича иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, бой миллий мерос ва анъанага эга ушбу санъат турларини янада ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан, ҳар йили ўтказиб келинаётган Халқаро тасвирий ва амалий санъат фестивали ҳам айни мақсадларга қаратилгандир.
— Мазкур фестиваль ёш мусаввирлар учун катта маҳорат мактаби ҳамдир, — дейди Гулистон давлат университети санъатшунослик факультети 4-босқич талабаси, Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендияси соҳибаси Нодира Гайбердиева. — Негаки, у орқали тасвирий ва амалий санъатнинг юртимиз ҳамда хориждаги таниқли вакилларининг асарлари билан бевосита танишиш билан бирга уларнинг маҳорат дарсларида ҳам қатнашиш имкониятига эга бўламиз.
Фестивал дастуридан маҳаллий ва хорижий рассомларнинг кўргазмалари, рассомлик ва амалий санъат бўйича маҳорат дарслари, тарихий, миллий ва замонавий либослар ҳам намойиши ўрин олган. Маълум қилинишича юртимиз бўйлаб бошлаган халқаро фестивалнинг Сирдарё вилоятидаги тадбирлари вилоятнинг барча шаҳар ва туманларда ҳам бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг