«Сирдарёда бизнес қилинг» халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтмоқда

18:07 28 Август 2025 Жамият
140 0

Гулистон шаҳрида Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида «Сирдарёда бизнес қилинг» халқаро инвестиция форуми бошланди.

Тадбирда 20 та давлатдан 300 нафар хорижий инвестор, 200 дан ортиқ маҳаллий тадбиркор, бир неча давлатларнинг мамлакатимиздаги   элчихоналари вакиллари, шунингдек, ҳамкор ҳудудларнинг делегациялари иштирок этмоқда.

Форум аввалида вилоятнинг инвестициявий имкониятларини ёритувчи видеоролик намойиш этилди. Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов мазкур форум мамлакатимиз ва вилоят тараққиётида муҳим аҳамиятга эга тадбирлардан бири бўлишини таъкидлади.

Форумда сўзга чиққанлар Ўзбекистонда савдо ва инвестиция учун яратилган қулай шарт-шароитларни эътироф этди ҳамда ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида маълумот берди.

Тадбир доирасида ҳудуднинг истиқболли инвестиция лойиҳалари тақдимоти ўтказилиб, В2В ва В2G форматда учрашувлар ташкил этилди.     Шунингдек, меҳмонлар Гулистон шаҳрида бўлиб ўтаётган «Қовун сайли»да Сирдарёда етиштирилаётган Ўзбекистон қовунлари ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан танишди.

Форум доирасида вилоятдаги эркин иқтисодий зоналарда хорижий инвестициялар иштирокида фаолият юритаётган корхоналар билан танишиш ҳам кўзда тутилган.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ

«Халқ сўзи».                                                                                                            

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?