Сирдарё театри ижодкорлари олис ҳудудларда ҳам спектакллар намойиш этмоқда

Сирдарё вилояти мусиқали драма театри ёш ижодкорлари томонидан Гулистон шаҳридаги 18-умумтаълим мактабида “Дониёрнинг саргузаштлари” эртак-спектакли намойиш этилди. Айтиш лозимки, театрнинг айни сайёр намойишлари яна кўплаб ўқув муассасалари, дам олиш масканлари, туман-шаҳарлар маданият марказлари ва саройларида, турли ҳудудларда ҳам бўлиб ўтмоқда.
— Ижодий сафарларимиз туфайли олис ҳудудлардаги аҳолининг театр санъатидан баҳраманд бўлишига қулай шароит ва имконият яратилмоқда, — дейди ёш истеъдодли актёр Қандиёр Рустамов. — Жойларда қўйилаётган спектакль намойишлари ҳар доим томошабинлар билан гавжум бўлаётир. Эътиборлиси, спектакль ва концертлар намойиши ўтказилган ҳудудлардан яна шундай томошалар ташкил этишимиз бўйича таклифлар тушмоқда. Бу албатта, халқимизнинг театр санъатига бўлган катта қизиқиши ва меҳридан далолат.
Мазкур театр ижодкорлари жорий йил октябрь ойи бошида Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Навоий вилоятларининг чекка ҳудудларида ҳам гастрол сафарида бўлди.
Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг