Сингапурда ўтказилган анжуманда Хиванинг туризм салоҳияти эътироф этилди
Фото: “Халқ сўзи”
Шу йилнинг 30 май — 1 июнь кунлари Сингапурда ўтказилган учинчи мусулмон давлатлари туризм бозорида ривожланишнинг янги йўналишларини белгилаб берди.
Саммитда туризмни барқарор ривожлантириш ҳамда ҳалол туризмидаги тенденциялар бўйича 50 дан ортиқ маърузалар тингланди.
Халқаро саммитда 140 давлат орасида Хива шаҳри “Йилнинг ислом мероси дестинацияси” (Islamic heritage destination of the year) номинацияси бўйича юксак баҳоланиб, кўҳна кентнинг туризм салоҳияти алоҳида эътироф этилди.
Эътиборлиси, нуфузли анжуманда Хоразм вилояти туризм соҳаси вакилларидан иборат делегация ҳам қатнашиб, якунда бир қатор истиқболли келишувларга эришилди.
— Юзма-юз мулоқотларнинг асосий воқеаларидан бири “Mastercard-CrescentRating Global Muslim Travel Index (GMTI) 2023” ҳисоботининг ишга тушиши бўлди, — дейди Хоразм вилояти маданият ва туризм бошқармаси бошлиғи Азамат Хўжаев. — Саммит тажриба алмашинуви, ҳамкорлик ва инновациялар учун платформа бўлиб, бутун дунё бўйлаб мусулмон саёҳатчилар учун янада инклюзив ва қулай саёҳатни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади.
Одилбек ОДАМБОЕВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг