Сингапур компанияси Тошкент вилоятида мегазавод қурилишига 100 миллион доллар инвестиция киритади
Иллюстратив фото
Ўзбекистоннинг Сингапурдаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Республикасининг Тошкент вилоятида мегазавод ва дистрибюторлик хабини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
“Дунё” АА хабарига кўра, маросимда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов, Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев ҳамда Сингапурнинг “Wilmar International Limited” компанияси директорлар кенгаши раиси Куок Хун Хонг иштирок этди.
Лойиҳа Тошкент вилоятида “Wilmar International Limited” компаниясининг тўғридан-тўғри инвестицияси ҳисобига қиймати 100 миллион доллар бўлган ун маҳсулотлари, ўсимлик мойлари ва юқори оқсилли озуқалар ишлаб чиқарувчи мегазаводни қуришни назарда тутади. Лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари жорий йилнинг биринчи ярмида якунланади.
Сингапур томонига кўра, ушбу заводнинг қурилиши Ўзбекистонни “Willmar” глобал таъминот занжирига киритиш учун стратегик имконият яратади. Дистрибютор марказнинг ривожланиши эса мамлакатни Марказий Осиё, Яқин Шарқ ва бошқа мамлакатлар бозорларининг йирик минтақавий ва глобал экспортчисига айлантиради.
Лойиҳа темир йўл, Тошкент ҳалқа йўли ва бошқа муҳим коммуникациялар ёнида стратегик аҳамиятга эга бўлган Тошкент вилояти Сурум қишлоғида 30 гектар майдонда амалга оширилиши режалаштирилган.
Онлайн музокаралар давомида томонлар лойиҳани бошлашни тезлаштириш мақсадида яқин ҳамкорликни давом эттириш бўйича келишувга эришдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг